Ўзбекистон ФВВ ҳаво совиб кетиши ва қор ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда
(last modified Sun, 16 Oct 2016 14:25:49 GMT )
октябр 16, 2016 19:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 15 октябрда Ўзбекистондаги барча мобиль алоқа абонентларига 17-18 октябрда ҳаво кескин совиб кетиши ва қор ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар жўнатди. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар берган.

Вазирлик маълумотларига кўра, душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик кузатилади, баъзи жойларда эса кучли ёмғирлар кутилмоқда. Бундан ташқари, ёмғир қорга айланиши, шамол эса 15-20 метр/сония тезлик билан эсиши мумкин.  

Ўзгидромет прогнозига кўра, 17-18 октябрда кундузи ҳаво ҳарорати Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудида 13...18 градусгача, кечаси эса 5...10 градусгача пасаяди.

19-20 октябрда кундузи ҳаво ҳарорати 7...12 градус, кечаси эса 0...5 градус илиқ, баъзи жойларда эса -1...-2 градус совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ёрлиқ