10 ойи давомида Ўзбекистонда содир этилган ЙТҲларда 2 мингга яқин киши ҳалок бўлган
(last modified Sun, 14 Nov 2021 06:10:29 GMT )
ноябр 14, 2021 11:10 Asia/Tashkent
  • 10 ойи давомида Ўзбекистонда содир этилган ЙТҲларда 2 мингга яқин киши ҳалок бўлган
    10 ойи давомида Ўзбекистонда содир этилган ЙТҲларда 2 мингга яқин киши ҳалок бўлган

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йил ноябр ойигача республика йўлларида жами 7681та ЙТҲ рўй берган. Уларда 1964 киши ҳаётдан кўз юмган, 6886 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Кун сайтининг хабар қилишича, ҳудудлар кесимида қараладиган бўлса, энг кўп йўл-транспорт ҳодисалари Фарғона вилоятида рўй берган – 1173та.

Тошкент вилоятида 1023та, Тошкент шаҳрида 842та ЙТҲ рўйхатга олинган. Наманган вилоятида 830та ЙТҲ юз берган бўлса, Самарқанд вилоятида бу рақам 825тани ташкил этмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисалари ҳайдовчилар ёши кесимида таҳлил қилинса, энг кўпи, яъни 1613тасини 23-27 ёшдаги ҳайдовчилар томонидан содир этгани кўринади. Умуман, энг кўп авариялар 37 ёшгача бўлган ҳайдовчилар томонидан этилган. 7681та ЙТҲдан 4370таси айни шу ёшдаги ҳайдовчилар ҳиссасига тўғри келади. 47 ёшдан катта ҳайдовчилар эса, 10 мобайнида 1106та ЙТҲ содир этган.

Шу билан бирга, ЙТҲлардаги бошқа иштирокчилар таҳлил қилинса, бунда пиёдалар етакчи ўринда – 3441та ҳолатда улар бевосита иштирок этган. 1268та ҳодиса болалар иштирокида содир бўлган.

ЙТҲларнинг аксари (2785та) давлат аҳамиятига молик йўлларда юз берган. Шаҳар йўлларида 1981та, маҳаллий йўлларда 1613та ва халқаро йўлларда 1302та рўй берган.

Ёрлиқ