Москвада Ўзбекисонни Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлиши масласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Россиянинг пойтахти Москвада ЕОТБ бошқарув раиси Николай Подгузов билан учрашув ўтказган
Ўзбекистон ва Россия расмийлари учрашуви чоғида Банк ресурсларини Ўзбекистонда инвестициявий фаолиятни кучайтиришга жалб этиш мақсадида ЕОТБ билан ҳамкорликни кенгайтиришга оид жорий масалалар ва истиқболлар муҳокама қилинган.
Томонлар Банк тарафидан молиялаштириш учун энг истиқболли инвестиция лойиҳаларини ўрганишга ва тегишли тайёргарлик ишларини биргаликда олиб боришга келишиб олган. Шунингдек, гидроэнергетика, инфратузилмавий қурилиш ва транспорт соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик йирик лойиҳаларни амалга оширишда ЕОТБ иштирокининг истиқболлари муҳокама қилинган.
Россия Ўзбекистоннинг энг йрик иқтисоидй шерикларидан ҳисобланади.
Ўтган 2020-йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард 641 миллион доллларни ташкил қилди.