Абдулазиз Камилов ва Элмар Мамедьяров Ўзбекистон—Озарбайжон муносабатлари ҳолатини муҳокама этди
(last modified Tue, 18 Oct 2016 10:19:35 GMT )
октябр 18, 2016 15:19 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Камилов ва Элмар Мамедьяров Ўзбекистон—Озарбайжон муносабатлари ҳолатини муҳокама этди

Абдулазиз Камилов ва Элмар Мамедьяров Ўзбекистон—Озарбайжон муносабатлари ҳолатини муҳокама этди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 17 октябрь, душанба куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкентга келган Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедьяров билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида вазирлар икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашди.

Мулоқот давомида ИҲТ вазирлар учрашувининг кун тартиби ҳамда мазкур ташкилотда Ўзбекистоннинг расилиги доирасида бошқа тадбирларни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев иштирок этди.

Ёрлиқ