Шавкат Мирзиёев: Афғонистонда барқарорликка қанча эрта эришилса, бу мамлакат ривожланишига йўл очилади
(last modified Sun, 05 Dec 2021 06:20:04 GMT )
декабр 05, 2021 11:20 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев: Афғонистонда барқарорликка қанча эрта эришилса, бу мамлакат ривожланишига йўл очилади
    Шавкат Мирзиёев: Афғонистонда барқарорликка қанча эрта эришилса, бу мамлакат ривожланишига йўл очилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифидан олдин “Казахстанская правда” нашрига берган интервьюсида, агар мувофиқлаштирилган самарали чоралар кўрилмаса, Афғонистон узоқ вақт давомида минтақавий хавфсизликка янги таҳдидлар манбайи бўлиб қолиши мумкин деб айтди

Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка қанча эрта эришилса, бу мамлакат ривожланишига йўл очади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик йирик иқтисодий ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш учун янги стратегик имкониятлар яратади деб қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Евроосиё ва Жанубий Осиё, Шарқий ва Ғарбий Осиё ўртасида табиий қуруқлик кўприги бўлган Афғонистоннинг географик жиҳатдан қулай жойлашуви трансминтақавий алоқаларни ривожлантиришда унинг қанчалик муҳим аҳамият касб этишини кўрсатиб беради.Афғонистоннинг иқтисодий жиҳатдан тикланиши – бу ерда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишнинг энг муҳим шартидир деган Мирзиёев сўзларини Куг сайти келтирган.

Мирзиёев шунингдек бу нтерьювисда, менинг фикримча, вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик учун янги ҳокимият билан мулоқотни ривожлантириш, афғон халқига ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш зарур. Бу вазиятда Афғонистонда кенг кўламли гуманитар инқироз юзага келиши ва унинг халқаро майдонда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади дея таъкидлади.

Ёрлиқ