Ўтган 11 ойда хориждан Ўзбекистонга 7,3 млрд доллар пул юборилган
Хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ўсиб, 7,3 млрд долларга етган.
Глобал ва ички иқтисодиётда бир қатор инфляцион хатарлар сақланиб қолаётганлиги учун Ўзбекистон Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилган.
Ноябрь ойида йиллик инфляция кўрсаткичи 10,3 фоизни ташкил этган. Бунда, юқори база эффекти ҳисобига инфляциянинг ёнилғи ва транспорт хизматларидан ташқари барча гуруҳларида йиллик ўсиш суръатлари ўтган ойларга нисбатан секинлашган.
Январь–ноябрь ойлари давомида сўм алмашув курси 10449-10787 сўм/АҚШ доллари оралиғида тебранган. Бунда, ноябрь ойида ташқи шароитлар ўзгаришига жавобан сўм алмашув курси девальвация суръатлари бироз тезлашган ва йил бошидан бери 3 фоизга қадрсизланди.
Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ўсиб, 7,3 млрд долларга етган ва аҳолининг истеъмол талабини қўллаб-қувватловчи омиллардан бири бўлмоқда.