Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга сафар қилди
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Жанубий Кореяга жўнаб кетди
Ташриф давомида Сеул шаҳрида олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиш, Жанубий Корея парламенти раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашиш кўзда тутилган деб хабар қилган Дарё сайти.
Маълум бўлишича, кун тартибидан Ўзбекистон ва Жанубий Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, «яшил» иқтисодиёт, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар, ижтимоий соҳа каби устувор йўналишларда янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Бундан олдин Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга 16 декабрь куни бориши кутилаётгани, 16—18 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган ташриф якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши хабар қилинганди.