Ўзбекистон жорий йилда Афғонистонга 100 млн долларлик электр энергияси етказиб беради
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i68648-Ўзбекистон_жорий_йилда_Афғонистонга_100_млн_долларлик_электр_энергияси_етказиб_беради
Ўзбекистон ва Афғонистон жорий 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича 100 миллион долларлик шартнома имзолаган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 04, 2022 11:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон жорий йилда Афғонистонга 100 млн долларлик электр энергияси етказиб беради
    Ўзбекистон жорий йилда Афғонистонга 100 млн долларлик электр энергияси етказиб беради

Ўзбекистон ва Афғонистон жорий 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича 100 миллион долларлик шартнома имзолаган.

Хабарга биноан, шартнома қўшни мамлакат оператори Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABC) бош ижрочи директори Ҳофиз Муҳаммад Амин ва «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» раҳбари Дадажон Исоқулов ўртасида имзоланган. Музокаралар икки кун давом этган.

Шартнома қиймати 2 миллиард кВт/соатни ташкил этади ва қиймати йилига 100 миллион долларга яқин бўлади деб хабар қилган Дарё сайти.

Мулоқот давомида DABC делегацияси ўтган йили имзоланган Сурхон—Пули—Хумри электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини ҳам муҳокама қилган. Афғонистон томони Ўзбекистон билан тўхтатилган лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилишга ваъда бериб, лойиҳалар хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини билдирган.

Қайд этилишича, Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими Афғонистонга фақат Ўзбекистон орқали уланган. Ягона энергия тизими мамлакатларида ишлаб чиқарилган электр энергияси фақат Ўзбекистондан экспорт қилиниши мумкин.