Фарғонада ИШИД тарафдорларидан яна бири қўлга олинди
Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида ИШИД террорчилик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиш ниятида бўлган фуқаро қўлга олинди.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи У.М. (2003 йилда туғилган) интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши натижасида, Суриядаги «Ислом давлати» халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиш мақсадида 2021 йилнинг апрель ойида Туркия давлатига борган. Лекин у ердан Сурия ҳудудига ўта олмагач, сентябрь ойида доимий яшаш манзилига қайтиб келган деб хабар қилмоқда Дарё сайти.
Сўнгра Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида истиқомат қилувчи яқин алоқаларидан иборат яширин «жамоат» тузиб, улар орасида «Ислом давлати» террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қила бошлаган.
мазкур шахс ўзининг уяли телефон аппарати орқали ижтимоий тармоқлардаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни тинглаб, томоша қилиб, уларнинг таъсирида «жамоат» аъзолари орасида «жиҳод» ҳамда «шаҳид»ликка чорловчи аудиосуҳбатлар олиб борган.