Ўзбекистон ва Тожикистон саноатнинг барча тармоқларида биргаликда лойиҳаларни амалга оширади
Ўзбекистон ва тожикистон қўшма саноат корхоналари ташкил этишни режалаштирган.
Тожикистон ҳукумати ўз қарори билан Ўзбекистон ҳукумати билан саноат ва янги технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлаш ва уни амалга ошириш бўйича зарур чораларни кўришни топширди деб хабар қилган Кун сайти
Қарорда, шунингдек, келишув кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидалари Тожикистон томонидан бажарилганлиги тўғрисида Ўзбекистон томонини хабардор қилиш топширилган.
Ўтган ҳафта охирида Тожикистон Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот порталида матни эълон қилинган келишувга кўра, енгил саноат, озиқ-овқат, кимё, қурилиш, тоғ-кон саноати, энергетика ва машинасозлик бошқа соҳалардаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш мўлжалланмоқда.
Бундан ташқари, келишувда техника ва қайта ишлаш технологияси етказиб бериш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган.
Ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш режалаштирилган. Шунингдек, саноат маҳсулотлари ярмаркаси ва кўргазмалари, ишбилармон доиралар форумлари ташкил этилади.
Ўзбекистон ва Тожикистон саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳамкорликни ривожлантириш чораларини кўради. Гап қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни амалда татбиқ этиш ҳақида бормоқда.