Ўзбекистон коррупсияга қарши кураш бўйича 140-ўринни эгаллади
(last modified Thu, 27 Jan 2022 08:50:10 GMT )
Январ 27, 2022 13:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон коррупсияга қарши кураш бўйича 140-ўринни эгаллади
    Ўзбекистон коррупсияга қарши кураш бўйича 140-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Транспаренcй Интернатионал ташкилотининг ўтган йили коррупсияга қарши кураш рейтинги бўйича эълон қилган рўйхатида дунёда 140-ўринни эгаллади.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон 2021-йилда коррупсияга қарши кураш индексида 6 поғона юқорилаб, 100 баллдан 28 балл тўплади ва 146 ўриндан 140 ўринга кўтарилди.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 102-ўринда, Қирғизистон 144-ўринда ва Туркманистон 169-ўринда.

Рейтингда Дания, Финляндия ва Янги Зеландия (88 балл) ва Норвегия, Сингапур ва Швеция (85 балл) етакчилик қилмоқда.

Индекс 180 мамлакатни давлат секторидаги коррупсияни аниқлашнинг турли даражаларига кўра, эксперт маълумотлари ва бизнес сўровларига асосланади.

Ушбу индексда коррупсия нолдан 100 гача баҳоланади, яъни 0 жуда юқори коррупсияни ва 100 жуда паст коррупсияни билдиради.

Ёрлиқ