Мирзиёев Пекин ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади
(last modified Mon, 31 Jan 2022 11:12:03 GMT )
Январ 31, 2022 16:12 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Пекин ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади
    Мирзиёев Пекин ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти хитойлик ҳамкасбининг таклифига биноан 4-феврал куни Пекинда қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдан ташқари, Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва бошқа давлатлар президентлари, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиб Сайрус ҳам қатнашади.

Қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 4-20 феврал кунлари бўлиб ўтади.  Бу Олимпиадада Ўзбекистондан фақат битта 24 ёшли чанғичи Комилжон тўхтаев иштирок этади.

Президент Жо Байден маъмурияти аввалроқ Хитойдаги инсон ҳуқуқлари ҳолатига норозилик билдириш учун 2022-йилги Пекин қишки Олимпиада ўйинларига дипломат юбормаслигини маълум қилган эди. Хитой ҳам АҚШ қарорини қоралаб, Вашингтонни “Олимпиада ўйинларини сиёсийлаштирганликда” айблади.