Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида электр энергиясида узилишлар кузатилиши кутилмоқда?
феврал 20, 2022 10:56 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, 20 февраль куни Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилишини маълум қилган.
Спутник хабарига кўра, соат 09:30 дан 16:00га қадар Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Таъмирлаш ишлари билан баҳор мавсумида водий вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти барқарорлиги янада оширилиши таъкидланмоқда.
Ёрлиқ