Бугунгача Украинадан 4300 дан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди
(last modified Mon, 07 Mar 2022 05:52:47 GMT )
март 07, 2022 10:52 Asia/Tashkent
  • Бугунгача Украинадан 4300 дан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди
    Бугунгача Украинадан 4300 дан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Жорий йилнинг 6-7 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 674 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 109 нафар аёл, 57 нафар вояга етмаган шахс ва 12 нафар чақалоқ олиб келинди.

Ўзбекистон ТИВ баёнотига таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, 28 февралдан 7 мартга қадар 19 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган Украинадан 4 359 нафар ўзбекистонлик қайтарилди.

Қайд этилишича, 7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган.

Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 80 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 270 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.

“Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар”, дейилади хабарда.