Жаҳон банки Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21 фоизга қисқаришини прогноз қилди
(last modified Thu, 10 Mar 2022 08:16:00 GMT )
март 10, 2022 13:16 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21 фоизга қисқаришини прогноз қилди
    Жаҳон банки Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21 фоизга қисқаришини прогноз қилди

Россиядаги оғир иқтисодий вазият сабаб Марказий Осиё минтақасига хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга қисқариши кутилмоқда

Марказий Осиёдаги кўплаб давлатлар иқтисодиёти Россиядан пул ўтказмаларига боғлиқ. Хусусан, 2021 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида Россиядан пул ўтказмаларининг улуши Қирғизистонга жами пул ўтказмаларининг 83 фоизини ташкил этган деб Жаҳон банки хабар берганини Кун сайти келтирган..

Дастлабки прогнозларга кўра, Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва рублнинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши ҳисобига Марказий Осиё минтақасига хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга қисқариши кутилмоқда.

Халқаро пул ўтказмалари қисқаришининг энг юқори суръати Қирғизистон(33 фоиз), Озарбойжон(23 фоиз), Тожикистон(22 фоиз) ва Ўзбекистонда(21 фоиз) кузатилиши мумкин.