Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон элчиси билан ўзаро келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i7045-Ўзбекистон_ТИВда_Қозоғистон_элчиси_билан_ўзаро_келишувларнинг_бажарилиши_муҳокама_қилинди
Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон элчиси билан ўзаро келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинди
(last modified 2018-08-22T17:48:08+00:00 )
октябр 22, 2016 18:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон элчиси билан ўзаро келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинди

Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон элчиси билан ўзаро келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида 21 октябрь, жума куни Қозоғистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда яқинда бўлиб ўтган турли даражадаги икки томонлама учрашувлар ва музокаралар якунлари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинди.