Февраль ойида Ўзбекистон жаҳондаги энг кўп олтин сотган давлатга айланган
Жаҳон олтин кенгашининг (World Gold Council ) сўнгги ҳисоботида февраль ойида Ўзбекистон жаҳондаги энг кўп олтин сотган давлат бўлганини хабар қилди.
Февраль ойида Жаҳон марказий банклари олтин захиралари февраль ойида 6 тоннага камайган.
Ушбу ойда Ўзбекистон йирик сотувчи бўлган ва 22 тонна олтин сотиб, ўз захираларини 339 тоннагача камайтирган. Бу олтин захираси бўйича 2020 йил декабрь ойидан кейинги энг паст кўрсаткич ҳисобланади деб хабар қилди Спутник сайти.
“Бу Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги биринчи йирик битими эмас. Олтин захираларини фаол бошқариш ўзгаришлар тез-тез содир бўлишини англатади. Олтин февраль ойида сотилгандан кейин ҳам захира активларининг 59 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади”, дейилади хабарда.
Бошқа соф сотувлар нисбатан кам. Қозоғистон январда 17 тонна олтин сотган бўлса, февралда яна 5 тонна сотган. Шу ойнинг бошқа муҳим сотувчилари Қатар (6 тонна), Мўғулистон (1 тонна) ва Германия (1 тонна) бўлган.