Мирзиёев йирик монолистларни хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш муддати аниқ белгиланган фармонни имзолади
Улар орасида “Ўзбекнефтегаз", “Uzbekistan Airways”, “UzAuto Motors” ва бошқалар бор.
Ҳужжат билан 1 майга қадар тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, 2022 йил якунига қадар "Ўзбекнефтгаз" компаниясининг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, "Иссиқлик электр станциялари" АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш ишларини бошлаш режалаштирилмоқда.
1 сентябрга қадар халқаро консалтинг компанияси хулосалари асосида "Ўзбекгидроэнерго" АЖни ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилиши лозим деб хабар қилган Спутник.
Бунда, янги кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуришда хусусий сектор иштирокидаги, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга оширишга устуворлик берилади.
Хусусан, ҳужжат билан 1 майга қадар тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, 2022 йил якунига қадар "Ўзбекнефтгаз" компаниясининг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, "Иссиқлик электр станциялари" АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш ишларини бошлаш режалаштирилмоқда.
1 сентябрга қадар халқаро консалтинг компанияси хулосалари асосида "Ўзбекгидроэнерго" АЖни ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилиши лозим.