Исматилла Эргашев: Ўзбекистон Афғонистонда кўкнор етиштиришга қўйилган тақиқни олқишлайди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Афғлонистоннинг муваққат ҳукумати томонидан кўкнори етиштиришни тақиқланишини қўллаб-қувватлашини билдирди
Афғонистон муваққат ҳукумати томонидан афюн кўкнори етиштириш, шунингдек, барча турдаги гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш, ташиш ва контрабандага нисбатан эълон қилинган тақиқ мамлакатда ушбу муаммони йўқ қилиш йўлидаги, қолаверса, толибларнинг минтақа мамлакатларининг минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига қўшилишдаги муҳим қадамларидан бири бўлди.
Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, БМТ маълумотларига кўра, дунёда афюн ишлаб чиқаришнинг 80 фоиздан ортиғи Афғонистон ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йили опий ишлаб чиқаришдан тушган даромад тахминан 1,8 млрддан 2,7 млрд долларга бўлган деб хабар қилган Газета сайти.
БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси 2021 йилда Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоизга ўсгани ва 6800 тоннага етганини тасдиқлаганди.
Менинг фикримча, аксарият афғон деҳқонлари учун кўкнори етиштириш омон қолишнинг ягона йўли ва ўз оилаларини боқишнинг усули эканлигини тушуниш лозим. Бироқ, бу қардош мамлакатда 40 йилдан ортиқ давом этган уруш туфайли сунъий равишда яратилган мажбурий чора эди
Ишонамизки, Афғонистоннинг янги раҳбариятининг жуда муҳим қарори нафақат уларнинг виждонли ва масъулиятли хатти-ҳаракатларининг аниқ тасдиғи, балки яқин келажакда ўз мамлакатини жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли ва масъулиятли аъзосига айлантириш истаги ҳамдир.
«Толибон» ҳаракати 3 апрель куни Афғонистон ҳудуди бўйлаб кўкнори етиштириш ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни тақиқлади. Шунингдек, тақиқ барча турдаги гиёҳвандлик воситалари ва уларни ўз ичига олган таблеткалар ёки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ташиш, сотиш, экспорт ва импорт қилишга тааллуқли