Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 200 млн долларга камайди
апрел 16, 2022 10:18 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 апрель ҳолатига кўра, 35,1 млрд долларни ташкил этгани ва март ойига нисбатан 0,2 млрд долларга камайганини мамлак Мараказий банки хабар қилган..
Ўзбекистон захиралари, асосан, олтин ва хорижий валюталардан иборат. Биринчиси, 20,8 млрд долларга, иккинчиси эса 13,1 млрд долларга баҳоланмоқда. Яна 1,1 млрд долларга яқин халқаро захира активидир (Халқаро валюта жамғармаси).
Олтин миқдори 10,9 млн троя унциясини (тахминан, 339 тонна) ташкил этади. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Ёрлиқ