3 ичида Ўзбекистонга 1, 47 миллиард доллар пул ўтказмалари амалга оширилган
апрел 20, 2022 13:52 Asia/Tashkent
Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон республикасига келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 1,47 миллиард долларни ташкил қилган.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг телеграм каналида хабар қилинди. Амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга ошган.
Ўтган йили бу кўрсаткич 1,42 миллиард долларга етган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотига кўра, бугунги кунда тижорат банкларида Золотая Корона, Western Union, Contact, MoneyGram, Migom, Unistream, RIA Money Transfer, Азия-Экспресс, Intel Express ва UPT каби халқаро пул ўтказмалари тизимлари ишлаб турибди.
Ёрлиқ