Ўзбекистон ТИВ: Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирдамиз
(last modified Tue, 10 May 2022 05:20:40 GMT )
май 10, 2022 10:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ: Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирдамиз
    Ўзбекистон ТИВ: Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирдамиз

Ўзбекистон ТИВ Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди.

Ўзбекистон ТИВ нинг “Биз томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз”, - деб таъкидлаган хабарда.

Фаластин - Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, БМТ Хавфсизлик кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши зарур. 

“Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз”, дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Масжид-ул Ақсо Байтулмуқаддас шаҳрининг исломий -фаластинлик ўзлиги сифатида, ҳар доим босқинчи сиоинстик режимнинг ёвуз ҳужумларига учрамоқда.

 

Ёрлиқ