Тошкент шаҳрида Эрон ҳунармандлари ютуқлари кўргазмаси иш бошлади
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги " Ўзэкспомарказ" халқаро кўргазмалар комплексида Эрон ишлаб чиқаурвчилари ва ҳунармандлари ютуқлари кўргазмаси Эроннинг Ўзбекисондги элчиси иштирокида бошлади.
Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найирободий бу кўргазмани очилиши маросимида, Эрон ва Ўзбекистон минтақадаги икки йирик давлат сифатида кўплаб тарихий, маданий ва диний умумийликлари ҳамда 120 миллион кишилик йирик бозор, улкан фойдали қазилма ва табиий бойликлари захирасига эга шунингдек халқаро транзит йўлаклари йўлидаги қулай географик жойлашуви иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини ҳар томонлама ривожлантириш учун юқори имкониятга эгалар деб таъкидлади.
Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқалар икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бошқа соҳалари қатори кейинги йилларда юксалиш ва ривожланиш йўлидан бормоқда.
Наийрободий шунингдек яхшиямки, икки давлат ўрасидаги савдо муносабатлари ҳажми 97 фоизга ошиб , 503 миллион долларни ташкил этди. Аммо бу кўрсаткич икки давлатниннг иқтисодий имкониятлари ва потенсиалларига тўғри келмайди ва икки аллқаларни тарихий қариндошлигига ҳам муносиб эмас. Буни қисқа муддатда 1 миллиард долларга ўрта муддатга эса йиллига 2 миллиард долларга етказишга ҳаракат қиламиз деб эълон қилди.
Эрон элчиси ушбу мақсадга эришиш учун бизга турли соҳалардаги ҳаракатлар мажмуаси керак бўлиб, уларниг энг муҳими муносабатлардаги ўзгаришларга йўл очадиган ҳужжатларни тайёрлаш ва имзолашдир. Иншоаллоҳ улар сентябрь ойида гўзал Самарқанд шаҳрида икки давлат президентлари икки томонлама учрашувида имзоланади деб қўшимча қилди.