Ўзбекистон Афғонистонда Хитой билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари в.б. Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида «Марказий Осиё – Хитой» шаклидаги учинчи вазирлар учрашувида қатаншди.
«Марказий Осиё ва Хитой» шаклидаги учинчи вазирлар учрашувида ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан 2022 йил 25 январь куни ўтказилган Марказий Осиё давлатлари ва Хитой раҳбарларининг онлайн-саммитида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш йўллари ҳар томонлама кўриб чиқилди.
Йиғилишда вазирлар сиёсий мулоқот, барқарор ривожланиш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, илмий-техникавий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, ахборот технологиялари, экология, маданий-гуманитар ва яшил энергия манбалари соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун саъй-ҳаракатларни давом эттириш истагини тасдиқладилар.
Минтақани хавфсизлик, ўзаро манфаатли, барқарор ва инклюзив шериклик маконига айлантириш мақсадида Марказий Осиё ва Хитой давлатларининг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш муҳимлиги ҳам таъкидланди.
«Марказий Осиё – Хитой» шаклидаги учинчи вазирлар учрашуви иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.
Шунингдек Афғонистонни тинч йўл билан тиклашга кўмаклашиш, бунда, жумладан, халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Афғонистонда фуқаролар тинчлиги ва тотувлигига эришишга кўмаклашиш, гуманитар инқирозни имкон қадар тезроқ енгиб ўтиш ва ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш, уни жаҳон иқтисодий муносабатларига жалб этишдан барча томонлар бирдай манфаатдор эканлиги билдирилди.