Ўзбекистонликлар ўтган 5 ойда туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга борган?
1 июнь ҳолатига 1,5 миллион Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилганини Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қиладиган давлатлар:
Қирғизистон – 788,4 минг нафар;
Қозоғистон – 208 минг нафар;
Тожикистон – 203 минг нафар;
Туркия – 98,2 минг нафар;
Россия – 79 минг нафар;
БАА – 51 минг нафар;
Саудия Арабистони – 38 минг нафар;
Миср – 17 минг нафар;
Кувайт – 5,2 минг нафар;
АҚШ – 4,4 минг нафар, деб хабар қилган Дарё сайти.
Бундан олдин май ойида 503,6 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюргани, мамлакат тарихи, маданияти ва ўзбек тилининг хориж давлатларида тарғиботига 10 миллиард сўм ажратилиши мумкинлиги, Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олгани тўғрисида хабар берилганди.