Ўтган йилда Ўзбекистонга 1,8 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳлар келган
(last modified Mon, 04 Jul 2022 08:42:26 GMT )
июл 04, 2022 13:42 Asia/Tashkent
  • Ўтган йилда Ўзбекистонга 1,8 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳлар келган
    Ўтган йилда Ўзбекистонга 1,8 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳлар келган

Ўзбекистоннинг туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари 2021-йилда бу мамлакатга 1 миллион 881 минг 345 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрганини маълум қилди.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиниг хабар қилишича Ўзбекистоннинг туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари  Ботир Шаҳриёров  2021-йилда Ўзбекистонга 1 миллион 881 миннг 345 нафар хорижий туристлар ташриф буюрди деб эълон қилди.

У ўтган - 2021-йилда кўрилган чора- тадбирларга ишора қилиб, айни пайтда туризм хизматлари экспорти 422 миллион 100 минг долларга етди деб қўшимча қилди.

Шаҳриёровга кўра коронавирус пандемиясидан кейин ички туризмни жонлантириш ва аҳолини тизимли салоҳиятини ташкил этишга катта эътиборр қаратилди.

Бинобарин ўтган йили вилоятдан ташқраига жумладан Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистн автоном республикасига 6 миллионга яқин киши сайёҳат қилган.

Ўзбекистоннинг туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари  ўтан йили туризм соҳасида амалга оширилган сармоявий лойиҳаларнинг умумий қиймати 637 миллион  708 минг долларни ташкил этганини таъкидлади.