Шавкат Мирзиёев кеча Путин, Раҳмон ва Эрдуған билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Wed, 06 Jul 2022 05:57:38 GMT )
июл 06, 2022 10:57 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев кеча Путин, Раҳмон ва Эрдуған билан телефон орқали суҳбатлашди
    Шавкат Мирзиёев кеча Путин, Раҳмон ва Эрдуған билан телефон орқали суҳбатлашди

Кеча Ўзбекистон республикаси президенти Россия, Тожикистон ва Туркия президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди.

Кеча 5 июль, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Россия президенти Ўзбекистон раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил ноябр ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқли суҳбатларида ҳам  эришилган барча келишувлар доирасида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш масаласини кўриб чиқилганидан ташқраи, Қорақолпоғистонда вазиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 Тожикистон президенти ҳам  Қорақалпоғистон минтақасидаги вазиятни барқарорлаштириш Тожикистон давлатининг истак-хоҳиши эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон суҳбатида ҳам Қорақалпоғистон масаласини муҳокама этилди ва Туркия президенти бу минатқада тинчлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Икки давлат раҳбарлари шу йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган Стратегик шериклик кенгашининг 2-йиғилишида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилди, дейилади, Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарида.

“Туркия президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади”, дейилади хабарда.

Ёрлиқ