Ўзбек автомобиллари Тожикистонда сотила бошланади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i7369-Ўзбек_автомобиллари_Тожикистонда_сотила_бошланади
Бундан ташқари, ички эҳтиёжни таъминлаш мақсадида маҳаллий хом ашёларни қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
октябр 26, 2016 10:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси Тожикистон
    Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси Тожикистон

Бундан ташқари, ички эҳтиёжни таъминлаш мақсадида маҳаллий хом ашёларни қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси Тожикистонда ҳам йўлга қўйилади, деди Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов Sputnik Тожикистонга.

Бундан ташқари, ички эҳтиёжни таъминлаш мақсадида маҳаллий хом ашёларни қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда."Бу масалани ҳал этиш тадбиркорларнинг истаклари ва бунга тайёр эканликларига боғлиқ", — деди Шоисломов.

Эслатиб ўтамиз, элчи шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги виза тартибини юмшатиш ҳақида музокара ўтказишини ҳам маълум қилди."Аввало бу чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг ўтишларини енгиллаштиришга тааллуқли. У шунингдек чегаролди туманларидаги аҳолининг чегарадан ўтиши, виза олиш жараёнини соддалаштириш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади", — деди у. Шунингдек, деди элчи, 2018 йилда Душанбеда ўзбек маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилади.