Ўзбекистон Республикаси ТИВда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Wed, 26 Oct 2016 12:08:12 GMT )
октябр 26, 2016 17:08 Asia/Tashkent
  •      Ўзбекистон Республикаси ТИВда АҚШ  элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди.

     26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. Суҳбат чоғида бўлажак икки томонлама алоқаларнинг амалий жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон—АҚШ ҳамкорлигининг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2016 йилнинг 27 октябрь куни АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф давомида Т.Шеннон давлат раҳбарияти томонидан қабул қилинади ҳамда қатор бошқа учрашувлар ўтказади.

 

Ёрлиқ