Ўзбекистонда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси якунланди
август 01, 2022 10:16 Asia/Tashkent
1 август Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунланди.
1 август соат 00:00 ҳолатига кўра, умумхалқ муҳокамасига таклифларни қабул қилиш тўхтатилди.
“Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари халқимиздан келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасидаги фаолиятини давом эттиради”, дейилади Спутник хабарида.
30 июль ҳолатига кўра фуқаролар ва жамоатчилик томонидан 117 357 та таклиф келиб тушган.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини 1 августгача.
Ёрлиқ