Ўзбекистон, Туркия ва Озарбойжон республикаси ўртасида " Тошкент" декларацияси имзоланди
(last modified Wed, 03 Aug 2022 08:15:19 GMT )
август 03, 2022 13:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Туркия ва Озарбойжон республикаси ўртасида
    Ўзбекистон, Туркия ва Озарбойжон республикаси ўртасида " Тошкент" декларацияси имзоланди

"Тошкент" баёноти Ўзбекистон, Туркия ва Озарбойжон Республикаси ТИВ раҳбарлари томонидан бу давлатлар ўрасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни кенгайтириш ҳамкориги мавзусида имзоланди.

Кеча сешанба куни Ўзбекистон, Туркия ва Озарбойжон Республикаси учрашувидан сўнг, бу мамлакатлар ТИВ раҳбари " Тошкент" баёнотини имзоладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Владимир Норов,  учрашувда иштирок этган делегациялар саноат кооперацияси, рақамли иқтисодиёт ва савдо соҳаларида амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга ҳам келиша олдилар.

Норов ўз сўзларида умуман олганда, ушбу мамлакат ташқи ишлар, иқтисодиёт ва транспорт вазирларининг " Тошкентда бўлиб ўтган биринчи йиғилиши барқарор ривожланишни таъминлашда ҳамкорлик ва амалий натижаларга эришишга эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси биз иқтисодий, савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун биргаликда саъй -ҳаракатлар қилишга тайёрмиз деб таъкидлади.