август 20, 2022 09:29 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича англашув меморандум имзоланди
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича англашув меморандум имзоланди

Эрон ва Ўзбекистоннинг ИИВ раҳбарлари учрашиб, хавфсизлик ва ҳуқуни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ички ишлар вазири  Аҳмад Ваҳидий Тошкент шаҳрида ўзбекистонлик ҳамкасби Пўлат Бобожонов билан учрашиб мулоқот қилди.

Учрашувда хавфсизлик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик  ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш доиралари  муҳокама қилинди, шунингдек хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш олқишланди.

Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ИИВ раҳбарлари учрашувида икки мамлакат ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиши соҳасидаги ҳамкорилк  бўйича англашув меморандуми имзоланди. Англашув меморандумга асосан, Эрон ва Ўзбекистон икки томонлама хавфсизлик ва ҳуқуқ -тартибот идоралари ҳамкорлиги ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши кураш, гиёҳванд моддаларга қарши кураш, фуқаролар хавфсизлиги ва кибер жиноятларга оид ахборот алмашинуви соҳасида ҳамкорлик қилади.

Ёрлиқ