сентябр 01, 2022 11:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Абдуллоҳ Рўдакийнинг ҳайкали қайта очилди
    Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Абдуллоҳ Рўдакийнинг ҳайкали қайта очилди

Самарқанд шаҳрида шоирлар устози, форс тилининг илк машҳур шоири сифатида танилган Абуабдуллоҳ Рўдакий ҳайкали қайта очилди.

Рўдакий лақаби ва шоирлар устози сифатида танилган Абуабдуллоҳ Жаъфар бин Муҳаммад Ҳаким бин Абдураҳмон бин Одам Рудакий Самарқандий ҳижрий-шамсий 4 асрда Сомонийлар сулоласи даврида Катта Эрон маданияти ва цивилизацияси ҳудудининг машҳур форс шоири  ҳисобланади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистон ва Тожикистон республикаларидан бир гуруҳ маданият арбоблари Рўдакий ҳайкали очилиш маросимда қатнашдилар ва Самарқанд шаҳридаги Рўдакий  номидаги майдон ва кўчада Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги машҳур форсзабон шоири бўлган Рудакий ҳайкали ўрнатилди.

Ўзбекистон ҳукумати маданият арбоблари ва форс адабиёти қизиқувчиларининг таклифига жавоб берди ва Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокими ташаббуси билан Устод Рўдакий номига маданий ва кўча ажратиб янги ҳайкал ҳам уша жойда очилди.

Абуадбуллоҳ Рудакий Самарқандийнинг янги ҳайкали эски бюст ҳайкали билан солиширилганида мазмун ва шакл жиҳатидан янада кенг қамровли, чиройли ва каттароқдир.

 

Ёрлиқ