Владимир Норов Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили билан учрашди
(last modified Wed, 07 Sep 2022 04:31:44 GMT )
сентябр 07, 2022 09:31 Asia/Tashkent
  • Владимир Норов Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили,  билан учрашди
    Владимир Норов Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, билан учрашди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги делегация Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел мулоқот қилди.

Норов ва Боррел суҳбат давомида, Ўзбекистон ва Европа ҳамкорлиги долзарб масалалари, уларни янада фаоллаштириш ва амалий мазмун билан бойитиш муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Европа Иттифои икки ва кўп томонлама тадбирларга пухта ва сифатли тайёргарлик кўриш бўйича келишувга эришган. Европа дипломатияси раҳбари жорий йил 17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Европа иттифоқи – Марказий Осиё» вазирлар учрашувида, «Европа иттифоқи – Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик: Барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза» конференциясида шахсан иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.

Европа иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилига Ўзбекистон асосий қонунига киритилаётган «Инсон – жамият – давлат» асосий тамойили ҳамда «Инсон шаъни ва қадри» ғоясини тарғиб этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар моҳияти ҳамда мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилди. 

 

Ёрлиқ