Толибон ҳаракати ШҲТ саммитидаги Ўзбекистон позициясини олқишлади
(last modified Thu, 15 Sep 2022 10:49:32 GMT )
сентябр 15, 2022 15:49 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати ШҲТ саммитидаги Ўзбекистон позициясини олқтишлади
    Толибон ҳаракати ШҲТ саммитидаги Ўзбекистон позициясини олқтишлади

Ўзбекисттон президентининг ШҲТ саммитида Афғонистонни қўллаб-қувватлагани Толибон ҳукумати томонидан олқишланди.

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммитини бошлангани билан бир вақтда, Ўзбекистон президенти  Шавкат Мирзиёев  Афғонистондаги вазият,  ва унинг минтақа мамлакатларига таъсирига ишора қилиб, Афғонистон мамлакати ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёрдамга муҳтожир. Мирзиёев шунингдек, минтақа давлатларидан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, сиёсий,-иқтисодий барқарорликка кўмаклашини сўради ва  баёнотлар Толибон ҳукумати томонидан олқишланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид Твиттер саҳифасида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонга нисбатан дўстона позициясига эга деб ёзди.

Забеҳуллоҳ Мужоҳид шунингдек Толибон ҳукумати бу позициясини олқишлайди  ва буни икки давлат ўртасидаги ишонч белгиси сифатида билади деб таъкидлади.

ШҲТ саммити Ўзбекистон мезбонлигида бўлиб ўтмоқда, бироқ унга Афғонистондан вакил таклиф қилинмаган.