Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ШҲТ саммитига келган айрим давлатлар раҳбарлари билан учрашди
(last modified Thu, 15 Sep 2022 11:08:50 GMT )
сентябр 15, 2022 16:08 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ШҲТ саммитига келган давлатлар раҳбарлари билан учрашди
    Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ШҲТ саммитига келган давлатлар раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15-сентябр Самарқнада бўли ўтаётган ШҲТ саммитида қатнашиш учун келган аъзо давлатар раҳарлари ва вакиллари билан учрашди.

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари икки томонлама шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Покистон  етакчилари  икки томонлама, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини батафсил кўриб чиқди. Ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсиб бораётгани қайд этилди. Ўтган йилда улар 47 фоизга, жорий йил бошидан яна 10 фоизга ошди. Қўшма корхоналар сони 200 тага етди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябр куни фахрий меҳмон сифатида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев меҳмонни Самарқанд саммитига ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон қадриятлари ва маънавий-маданий мероси муштарак бўлган биродар озарбойжон халқи билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини юксак қадрлашини таъкидлади. Озарбойжон етакчиси давлат раҳбарига таклиф ва қабул учун миннатдорлик билдириб, стратегик шериклик муносабатлари юксак даражага чиққанини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев 15 сентябр куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди.

уҳбат аввалида Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ва президент раҳбарлигида Самарқандда рўй берган янгиланишларни алоҳида қайд этди.

Самарқанд саммити якунлари ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши ва ташкилот халқаро нуфузини юксалтириши таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев 15 сентябр куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатга келган Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.

Александр Лукашенко президентга таклиф учун ташаккур изҳор этди ҳамда Беларусни ушбу нуфузли халқаро тузилмага қабул қилиш тартиботини бошлаш масаласини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, кўп қиррали амалий шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашилди.