ЖБ Ўзбекистонда 4,9 миллиард долларлик 28 та лойиҳани молиялаштирмоқда
(last modified Thu, 29 Sep 2022 05:39:34 GMT )
сентябр 29, 2022 10:39 Asia/Tashkent
  • ЖБ Ўзбекистонда 4,9 миллиард долларлик 28 та лойиҳани молиялаштирмоқда
    ЖБ Ўзбекистонда 4,9 миллиард долларлик 28 та лойиҳани молиялаштирмоқда

ОТБ ва ЖБ вакиллари ўтказган йиғилишда халқаро молия институтлари маблағлари жалб қилинган лойиҳаларни амалга ошириш жараёни юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Инвестициялар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Жаҳон банки билан биргаликда Ўзбекистонда халқаро молия институтлари маблағлари жалб қилинган лойиҳаларни амалга ошириш жараёни таҳлилига бағишланган йиғилишлар бўли ўтди.

Видео-конференц-алоқа тарзида ОТБ билан бўлиб ўтган учрашувда банкнинг Ўзбекистондаги жорий портфели аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва инфратузилмавий ривожланиш, аҳоли тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган жами 3,3 миллиард долларлик 21 та лойиҳадан иборат экани маълум қилинди. 

Жаҳон банки (ЖБ) вакиллари билан ҳам  бундай музокаралар ўтказилди.Учрашув давомида томонлар ЖБ кўмагида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларни таҳлил қилдилар. Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, энергетика, урбанизация, таълим ва соғлиқни сақлаш каби устувор йўналишларда жами 4,9 миллиард долларлик 28 та лойиҳани молиялаштирмоқда.