Халқаро глобал инновацион индекс рейтинги: Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиёда Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни эгаллади
Индексда Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари орасида Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни эгаллади
Ўзбекистон рейтингда ўтган йилги кўрсаткични 4 поғонага яхшилаб, 132 давлат орасида 82-ўринда жой олди.
Ўзбекистон республикаси 2015 йилда 141 та давлат орасида 122-ўринни, узоқ танаффусдан кейин, яъни 2020 йилда 131 та давлат орасида 29 поғонага юқорилаб, 93-ўрин билан ушбу рейтингга қайтган.
2022 йилда эса, бу рейтингда умумий 4 поғонага кўтарилиб, «Инновацияларни жорий этиш учун мавжуд ресурслар ва шароитлар» бўйича 7 поғона кўтарилиб 68-ўринда, «Инновацияларни жорий этишда эришилган амалий натижалар» бўйича 9 поғонага юқорилаб 91-ўриндан жой олди.
Индексда мамлакатлар 4 та даромад гуруҳига бўлинган (юқори даромад, юқори ўрта даромад, қуйи даромад ва паст даромад), Ўзбекистон ўз гуруҳида 36 та давлат ичида 10-ўринни, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари орасида Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон «Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони» бўйича 6-ўрин, «Капитални ялпи тарзда тўплаш» бўйича 6-ўрин, «Меҳнат унумдорлигини ўсиши» бўйича 7-ўрин, «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсати» бўйича 22-ўрин, «Кластерларнинг ривожлангани» бўйича 27-ўринда. Мамлакат «Олий маълумотли аёлларнинг иш билан таъминланганлиги» кўрсаткичи бўйича илк бор 56-ўринда қайд этилди.