Самарқанд 2023-йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуманга мезбонлик қилади
(last modified Fri, 14 Oct 2022 06:35:34 GMT )
октябр 14, 2022 11:35 Asia/Tashkent
  • Самарқанд 2023-йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуманга мезбонлик қилади
    Самарқанд 2023-йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуманга мезбонлик қилади

ФАО ҳамкорлигида 2023-йилда Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро йиғилиш ўтказилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Римдаги штаб-квартирасида Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитасининг 50-йиғилиши бўлиб ўтди.

Фарс агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия департаменти директори Ашраф Хўжаев Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитасининг 50-йиғилишида шундай деди:Унинг давлати Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами сифатида озиқ-овқат етказиб беради.

Ушбу йиғилишда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг "Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқланиш ҳолати" ҳисоботи Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (ИФАД), УНИCЕФ, Жаҳон озиқ-овқат дастури (WФП) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)билан ҳамкорликда тайёрланган бўлиб, иштирокчиларга тақдим этилди.

Мазкур йиғилишнинг давомида 25-октябр куни Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ИФАД) кўмагида “Озиқ-овқат тизимини трансформация қилиш натижасида юзага келган молиялаштиришдаги бўшлиқни таъминлаш” мавзусидаги юқори даражадаги тадбир ўтказилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон 2001 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига аъзо бўлди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти очарчиликка қарши кураш, қишлоқ, ўрмон ва балиқчиликнинг унумдорлиги ва барқарорлигини ошириш, қишлоқ жойларда қашшоқликни камайтириш соҳаларида ишлайди.

Ёрлиқ