Ўзбекистон президенти Қирғизистон билан чегара бўйича келишувларни имзолади
(last modified Thu, 01 Dec 2022 06:30:09 GMT )
декабр 01, 2022 11:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Қирғизистон билан чегара бўйича келишувларни имзолади
    Ўзбекистон президенти Қирғизистон билан чегара бўйича келишувларни имзолади

Ўзбекистон президенти Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини Қирғизистон билан биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни

Шавкат Мирзиёевнинг  сиёсий иродаси билан икки қардош халқ ўртасидаги ҳурмат ва яхши қўшничилик мустаҳкамланиб, 30 йилдан бери ҳал бўлмаётган масалалар келишилмоқда.

Мазкур халқаро шартномалар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил 3 ноябрда Бишкек шаҳрига ташрифи чоғида имзоланган. Бу ҳақдаги қонунлар Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 14 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2022 йил 18 ноябрда маъқулланган. Уларни ратификация қилиш бўйича Қирғизистон қонунларини Қирғиз Республикаси Президенти 2022 йил 29 ноябрда имзолаган деб хабар қилган Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома 13 та моддадан иборат. Унда ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 км бўлган чизиғи белгиланди.

Ўзбекистонга 4957 гектардаги Андижон сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1019 гектар яйлов ерлари берилади.

Бундан ташқари Қирғизистонга Андижон сув омборининг қурилмай қолган Кампиробод чап қирғоқ канали учун “Ғовасой” участкасидан 12 849 гектар ер майдони компенсация тарзида берилади. Бунда, Қирғизистон томони “Ғовасой” дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, сувнинг техник ифлосланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади.

Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш масаласи ва Сўх туманидаги “Чашма” булоғи жойлашган участка алоҳида шартномалар билан тартибга солиниши келишиб олинди.

Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация ишлари тўла тугалланмагунча Давлат чегарасини назорат қилиш ва қўриқлаш ердан ҳақиқий фойдаланиш чегаралари бўйлаб амалга оширилади.

Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим 11 та моддадан иборат. Унда Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича Қўшма комиссия (Ўзбекистондан – сув хўжалиги вазири) тузилди ва унинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.