Ўзбекистон сиёсий партиялари сешанба куни ўз сайтларида номзодларининг сайловолди дастурларини эълон қилди.
(last modified Wed, 02 Nov 2016 08:36:58 GMT )
ноябр 02, 2016 13:36 Asia/Tashkent
  • сайловолди дастуримизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ қилиш борасидаги энг муҳим мақсад ва устувор вазифаларни белгилаб
    сайловолди дастуримизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ қилиш борасидаги энг муҳим мақсад ва устувор вазифаларни белгилаб

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашни устувор вазифа сифатида белгиланган

Кун.ўз сайтига кўра, биз сайловолди дастуримизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ қилиш борасидаги энг муҳим мақсад ва устувор вазифаларни белгилаб олдик. Мазкур мақсад ва вазифаларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш учун 2017–2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракат стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Улкан режаларимизни амалга оширишда биз, биринчи навбатда, барча юртдошларимиз, бутун халқимизнинг ақл-заковати ва бунёдкорлик салоҳиятига таянамиз.

Фақатгина халқимизнинг шижоати ва қудрати, букилмас иродаси ва қатъияти, энг муҳими, мустақил тараққиётга бўлган ишончи буюк мақсадларимизга эришишнинг бирдан-бир кафолатидир деди Мирзиёев.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» Демократик партиясидан номзод Сарвар Садуллаевич Отамуратовнинг сайловолди дастури «Миллий манфаатлар — ҳар нарсадан устун!» дея номланган.

Халқаро миқёсда эътироф этилиб, бугунги тараққиётимизнинг ҳаётий дастурига айланган беш тамойил асосида ислоҳотлар бардавомлигини таъминлаш, бошланган улуғвор ишларга жўшқин суръат бахш этиш учун мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий тараққиётимизга эришишда тўпланган тажрибалар, улкан тарихий, маданий, бой маънавий-ахлоқий қадриятлар ва анъаналар асосида жамиятда юксак ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни мустаҳкамлаш ҳамда маънавий юксалишга эришиш зарур деб ҳисоблаймиз таъкидлади Отамуродов.

Ўзбекистон президентлигига номзод Наримон Умаров эса Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров сайловолди ташвиқоти доирасида 1 ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Тадбирда вилоят фаоллари, корхона ва ташкилотлар, ишчи ва ходимлари, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.