Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари яна чегараларни демаркация қилиш юзасидан фикр алмашдилар
(last modified Thu, 29 Dec 2022 06:46:37 GMT )
декабр 29, 2022 11:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари яна чегараларни демаркация қилиш юзасидан фикр алмашдилар
    Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари яна чегараларни демаркация қилиш юзасидан фикр алмашдилар

Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида учрашиб, давлат чегарасининг умумий участкасини демаркация қилишни якунлаш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни муҳокама қилди.

ОАВга кўра, “2022 йилнинг 23-27 декабрь кунлари Ўш шаҳрида (Қирғизистон) Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди”.

Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегараси 1378 километр бўлиб, шундан 1170 километри ёки 85 фоизи белгилаб қўйилган.

Учрашув давомида иштирокчилар қирғиз-ўзбек чегарасини демаркация қилиш бўйича “ишни тартибга солувчи ҳуқуқий-техник ҳужжатлар” лойиҳаларини тайёрлаган.

Тадбир якунлари бўйича баённома имзоланган. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Ёрлиқ