Ўзбек- қозоқ давлат чегарасини якуний халқаро-ҳуқуқий расмийлаштириш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Конуспаев ўзбек-қозоқ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди. Ҳозирги босқичда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари олий даражадаги келишувларга мувофиқ изчил мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини якуний халқаро-ҳуқуқий расмийлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг самарали фаолияти ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш учун чегара демаркациясини якунлаш муҳимлиги қайд этилди.