Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Эрон ТИВ раҳбари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўли ўтди
(last modified Wed, 25 Jan 2023 05:19:29 GMT )
Январ 25, 2023 10:19 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Эрон ТИВ раҳбари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўли ўтди
    Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Эрон ТИВ раҳбари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўли ўтди

Кеча Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиённи қабул қилди

Шавкат Мирзиёев кеча 24 январ куни ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши доирасида Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Мирзиёев ва Абдуллоҳиён учрашувида, Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг 2022 йил сентябр ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратгани таъкидланди. 

Ўзбекистон етакчиси ўзаро мулоқотлар фаоллашгани, савдо изчил ошиб бораётгани ва етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучайганини мамнуният билан қайд этди. 

Транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни илгари суриш, жумладан, Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ёрлиқ