феврал 01, 2023 10:59 Asia/Tashkent
  • Бугундан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилади
    Бугундан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилади

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 1 февралдан бошлаб вақтинча тўхтатилишини Ўзбекистон Темир йўллари команияси хабар берди.

Афғонистон темир йўл бошқармаси икки мамлакат ўртасидаги “ҳаракатлар режаси” бўйича келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаган.

"Ўтган йилнинг 26-30 декабрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 1 февралига қадар Афғонистон ҳудудидаги техник ишларни босқичма-босқич Афғон темир йўллари ишчилари томонидан амалга оширилиши бўйича келишилган эди", - дейилади хабарда.

 “Сўғдиёна транс” ШК ва афғон темир йўл бошқармаси ўртасида Ўзбекистон ва Афғонистон бажарадиган ишлар рўйхати ҳам тасдиқланган. Икки томон 27 январга қадар янги шартнома имзоланишига келишиб олган ҳамда тегишли баённома имзоланган.

Маълумот учун, Афғонистондаги Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўли 2010 йилда қурилган. 2011 йилдан бошлаб Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўлининг барча хизматлари “Сўғдиёна Транс” ШК томонидан амалга оширилмоқда.

Ёрлиқ