Ўзбекистон сенати Озарбайжон республикаси билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди
Ўзбекистон Сенати 31-мажлисида Озарбайжон республикаси билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилади
Кеча чақирилган Олий Мажлис Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилди.
Сенаторларнинг фикрича, битимларнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янгича туртки беради ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.