апрел 13, 2023 12:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Хитой ТИВ раҳбарини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Хитой ТИВ раҳбарини қабул қилди

Кеча Шавкат Мирзиёев Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Цин Ганни қабул қилди.

Мирзиёев ва Цин Ган учрашувида Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. 

ЎЗбекистон президенти ва ХХР ТИВ раҳбари суҳатида сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама муносабатлар мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида товар айирбошлаш икки баробар, қўшма корхона ва лойиҳалар сони уч баробар кўпайгани, Хитойдан 11 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилингани, пандемиядан сўнг мунтазам авиақатновлар тиклангач, ҳудудлараро алоқалар, таълим ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани қайд этилди. 

Мирзиёев  Хитойга бўлажак давлат ташрифи ва «Марказий Осиё - ХХР» саммитига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини таъкидлади. 

Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш ва ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига амалий кўмаклашиш борасидаги яқиндан мувофиқлашувни давом эттириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. 

Техник ҳужжатлари тайёрланаётган «Ўзбекистон – Қирғизистон - Хитой» темирйўлини қуриш лойиҳасини тез фурсатда амалга ошириш аҳамияти қайд этилди. 

 

Ёрлиқ