Ўзбекистон ТИВда Корея республикаси элчиси билан учрашув ўтказилди
ноябр 08, 2016 12:37 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ТИВда Корея республикаси элчиси билан учрашув ўтказилди
2016 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ сайти хабар берган.
Учрашувда Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жумладан кўп томонлама тузилмалар доирасидаги муносабатлар муҳокама қилинди.