Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг ҳозирги ва собиқ президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i82522-Шавкат_Мирзиёев_Туркманистоннинг_ҳозирги_ва_собиқ_президентлари_билан_телефон_орқали_суҳбатлашди
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотида “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор берди.
(last modified 2023-04-17T04:29:23+00:00 )
апрел 16, 2023 09:31 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг ҳозирги ва собиқ президентлари билан телефон оқрали суҳбатлашди
    Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг ҳозирги ва собиқ президентлари билан телефон оқрали суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотида “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор берди.

Шавкат Мирзиёев ва Сардор Бердимуҳаммедов суҳбатларида, Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки мамлакта ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари, энг аввало, “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек  кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон миллий етакчиси, Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбатда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.