апрел 18, 2023 09:28 Asia/Tashkent
  • Танзила Норбоева Словакия Республикаси Миллий кенгаши раиси билан учрашди
    Танзила Норбоева Словакия Республикаси Миллий кенгаши раиси билан учрашди

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Словакия Республикаси Миллий кенгаши раиси Борис Коллар бошчилигидаги парламент делегацияси билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва  Словакия Республикаси Миллий кенгаши раиси Борис Коллар бошчилигидаги парламент делегацияси учрашувда икки давлат муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари қўриб чиқилди.

Ўзбекистон Сенат раиси парламентлараро алоқалар изчил ривожланиши Ўзбекистон ва Словакия муносабатларини кенгайтиришга, умуман олганда, ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини, парламент аъзоларининг ўзаро ташрифларини амалга ошириш, қонунчилик, парламент назорати ва бошқа йўналишларда тажриба алмашиш зарурлигини таъкидлаган. У Словакия парламенти билан алоқаларни барча даражаларда тизимли ва самарали йўлга қўйиш муҳимлигига эътибор қаратиб, ўзаро мулоқотнинг яна бир муҳим механизми - парламентлараро дўстлик гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзаро ҳамкорликни жонлантириш лозимлигини қайд этган.

 Словакия Республикаси Миллий кенгаши раиси  эса Ўзбекистон қисқа вақт ичида дунёга очилгани ҳамда жаҳон ҳамжамиятида ўз муносиб ва мустаҳкам ўрнига эга бўлаётганини билдирган. Бундан ташқари, у Словакия Ўзбекистон билан савдо, иқтисодий йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини маълум қилган. 

Норбоева ва Коллар учрашуви давомида парламентларнинг тегишли қўмиталари ўртасида савдо, иқтисодиёт, инвестиция, инновация, банк-молия, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро доимий алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан ҳам фикр алмашилган. 

Ёрлиқ